• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 января 12:16

Тошкентда автобус ҳайдовчилари миллий либосларни кийиб, йўловчиларга миллийликни тарғиб қилишди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” этиб белгиланди.

178
0
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ

Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

"Мазкур қарорга асосан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” этиб белгиланди. Бундан ташқари пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига, автобусда ҳаракатланаётган йўловчиларга миллий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тасарруфидаги "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 67-сонли "Юнусобод мавзеси 19-даҳа — Халқаро ҳаво йўллари аэропорти-2" ва 91-сонли "Юнусобод мавзеси 15-даҳа АШБ - Кўкча масжиди" йўналишларида ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари бугун ўз фаолиятларини ўзбек миллий дўпписини кийган ҳолда бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатишмоқда", - дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" хабарида.

Ушбу тадбир орқали миллийлигимизни кенг тарғиб қилиш ва фуқароларимизга намуна кўрсатиш мақсад қилинган.

178
0