Поиск
RUUZ

Общество

Қирғизистондан 98 нафар ўзбекистонлик жазони ўташ учун ватанига қайтади

Икки давлат маҳкумларни алмашишга келишиб олдилар. Тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

76views0replies
0

UzNews.uz

Қирғизистон Жогорку Кенеши мажлисида депутатлар “Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони давом эттириш учун ўтказиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар ва қабул қилдилар.
Ушбу Битим маҳкумларни кейинги жазони улар фуқароси бўлган давлатда ўташ учун ўтказиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини тартибга солади.
Бош прокурор ўринбосари Умуткан Қўнкубоеванинг маълум қилишича, Қирғизистонда Ўзбекистоннинг 98 нафар фуқароси, Ўзбекистонда эса Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси жазони ўтамоқда.
76views0replies
0

Комментарии