Европа лигаси умумий босқичининг 8-турида Италиянинг "Рома" жамоаси ўз уйида Германиянинг "Айнтрахт" жамоасини қабул қилди. Учрашув Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди ва римликлар 2:0 ҳисобида рақибларини мағлуб этди.
Учрашувда киритилган голларга Анхелино ва Элдор Шомуродов муаллифлик қилишди. Эслатиб ўтамиз, Шомуродов захирадан иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида майдонга тушганидан сўнг орадан икки дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Рома" турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб, Европа лигаси учрашувларида иштирок этади. "Айнтрахт" ўз навбатида, бешинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.
Европа лигаси учрашувлари қуръаси 31 январь куни Нонда бўлиб ўтади.
"Рома" футболчилари Европа лигасининг 1/16 босқичида Португалиянинг "Порту" ва Венгриянинг "Ференцварош" жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади.