• 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 31 января 2025

Дам олиш кунлари республика бўйлаб тунги совуқ сақланиб туради — Ўзгидромет

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

716
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, Навоий вилоятининг шимолида ва кечга томон Тошкент вилоятининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 0...+5 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 0...-5 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +5...+8 даража илиққача, жанубда +10...+12 даража илиққача иситади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда бугун ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон кучсиз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат +2...+4 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат кечалари -2...-5 даража совуқ, кундуз кунлари +5...+8 даража илиқ бўлади.

716
0