Поиск
RUUZ

Общество

Картошканинг нархи 12 минг сўмга ошгани айтилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий изоҳ бериб, картошка нархи қачон тушишини очиқлади.

74views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги "Food City" деҳқон бозорида 1 кг картошканинг ўртача нархи 8,5 минг сўмни ташкил этмоқда.  
Шунингдек, барча ҳудудлардаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида картошка 5-6 минг сўм нархида сотилмоқда. Тошкентнинг йирик бозорларида эса картошканинг нархи қуйидагича: 
➖Авиация, Қўйлиқ, Миробод, Юнусобод бозорларида – 9 000 сўм 
➖Сирғали, Фарҳод, Чилонзор, Эски Жува, Қорақамиш, Аския, Олой бозорларида – 10 000 сўм 
Вазирликнинг таъкидлашича, картошканинг қимматлашишига такрорий экилган майдонлардан етарли ҳосил олинмагани сабаб бўлган.  
Таъкидланишича, 2024 йил ҳосили учун 1 млн тонна картошка етиштирилган, аммо ноябрь-апрель даврида 1,7 млн тонна зарур. Йиғилган ҳосил талабнинг фақат 44 фоизини қоплайди. 
Такрорий экиш учун уруғлик, ўғит, ёқилғи ва бошқа ресурслар қимматлашган. 
Ўтган йилдан бошлаб сув солиқлари ва ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ҳам қўшилгани картошка таннархига таъсир қилмоқда. 
Картошка нархи барқарорлаштирилиши учун қуйидаги ишлар амалга оширилди: 
➖245,6 минг тонна картошка захирага олинди; 
➖9,9 минг тонна маҳсулот бозорларга чиқарилди. Ҳозирда картошкалар арзонлаштирилган ярмаркаларда 4000-4500 сўмдан сотилмоқда. 
Шунингдек, Афғонистон, Қирғизистон, Покистон ва Эрон давлатларидан 94,2 минг тонна картошка импорт қилинди, жараёнларга тўсқинлик қилувчи баъзи транспорт муаммолари ҳал этилмоқда. Масалан, Сариқ довон очилиши натижасида импорт ҳажми кўпайди.  
Ҳозирда "Корзинка" супермаркетларида Покистондан импорт қилинган картошка килосига 4990 сўмдан, маҳаллий картошка эса, 8490 сўмдан сотилмоқда. 
2025 йил ҳосили учун 122 минг гектар майдонга картошка экилиши кўзда тутилган. Шунингдек, апрель-май ойларида янги ҳосил бозорга чиқарилади ва бунинг натижасида картошка нархи пасайишига эришилади.  
Натижада февраль-март ойларида нархлар барқарорлашиши, апрель-май ойларида эса пасайиши кутилмоқда.
74views0replies
0

Комментарии