• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 30 января 18:16

Жиззахда йўловчи ташувчи автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Ушбу ЙТҲ натижасида 3 нафар шахсга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

360
0
Видеодан кадр

Жиззах вилояти перевалида автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Бугун, 30 январь куни соат 13:30 атрофида Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1000 км.да Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль йўлларини тозалаш учун мўлжалланган махсус транспорт воситасининг орқасидан келиб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида автобус ҳайдовчиси, йўловчилари ҳамда махсустранс ҳайдовчисига жиддий тан жароҳати етмаган. Фақатгина 3 нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда тегишли идоралар томонидан тўлиқ назоратга олинган ва Шароф Рашидов ИИБ томонидан дастлабки тергов суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

360
0