• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 30 января 16:07

Синоптиклар февраль ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Қишнинг сўнгги ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туради, совуқ, ёмғир ва қор ҳам кутилади.

554
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил февраль ойи 6-7 кун давомида сақланиб тарадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади.

Ушбу давр бошида ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. 

6-7 февраль кунларига келиб, нисбатан илиқлашади, кундуз кунлари ҳаво 12-15  даража илиққача, шимолда 5-8  даража илиққача исийди. 

Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, шимолда кечалари 2 даража совуқ, 3 даража илиқдан 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республика ҳудуди бўйича биринчи ўн кунлик охирида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳар ўн кунликда 2-3 кундан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда 

Февраль ойида республика ҳудуди бўйича ойлик ёғингарчилик миқдори ўртача кўп йиллик қийматлардан кўп бўлмайди.

554
0