Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ҳайдовчи уни тўқнагшан ЙПХ ходимини қасддан уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХ маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни 12:34 ларда Бухоро вилояти Жондор тумани марказида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими қоидани бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериб тўхтаб турган Cobalt ҳайдовчисига нотўғри тўхтаб турганлиги ва ушбу қоидабузарлик юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилишини маълум қилган.
Шундан сўнг, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ходимнинг устига автомобилни бошқариб, уни уриб юборган ҳамда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашган.
Натижада, ЙПХ тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Жондор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.