Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарё ва Наманганда 8 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Фуқаролар Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган "опий" ва "гашиш" моддаларини машинасига яшириб, сотишни режалаштирган.

62views0replies
0

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида ушбу туманда яшовчи фуқаро ва унинг Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи жиноий шериги 3 кг 849 гр “опий” моддасини Самарқанд вилоятига сотиш мақсадида олиб келган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси муқаддам тожикистонлик наркокурер томонидан Денов тумани ҳудудига контрабанда йўли билан етказиб берилган.
Наманган вилоятининг Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган, Чуст туманида яшовчи шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилган. Машина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмига яшириб қўйилган 2 кг 436 гр “гашиш” моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, у муқаддам тожикистонлик наркокурерлар томонидан айланма йўллар орқали Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу гиёҳвандлик воситасини олиб, қайтаётган бўлган.
Бошқа ҳолатда эса “Наманган-Андижон” йўналишида ҳаракатланган Cobalt русумли автомашина Андижон шаҳрида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Оқибатда унда йўловчи сифатида кетаётган – Қирғиз Республикаси фуқароси, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсга тегишли 1 кг 702 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, у Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан Наманган вилоятига олиб келган ушбу наркотик моддани Андижон шаҳрида сотишни режалаштирганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

62views0replies
0

Комментарии