• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 29 января 15:36

Тошкент вилоятида марихуана етиштириш учун лаборатория ташкил қилган фуқаро ушланди

Фуқаронинг уйидан 200 туп марихуана ўсимлиги ва 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилган.

29 января 15:36
317
0

“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан “Бош почтамт” ТИФ божхона пости ҳамда ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ, ИХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Тошкент” халқаро аэропорти”да тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро 1 дона қоғоз қути ичида бўлган, Марказий божхона лабораторияси суд экспертиза хулосаларида умумий оғирлиги 886,426 гр этиб кўрсатилган марихуана гиёҳвандлик моддалари бўлган курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.

Сўнгра ушбу фуқаронинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлиси кўздан кечирилган.

Маълум қилинишича, фуқаро дала ҳовлида марихуана етиштириш учун мўлжалланган лаборатория ташкил қилгани аниқланган. 

Дала ҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


29 января 15:36
317
0