Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил 19 сентябрга ўтар кечаси Новосибирскнинг Ленинский туманида 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси 44 ёшли ҳамюрти билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Новосибирск вилояти бўйича тергов қўмитаси хабар берди.
Байрам пайтида эркаклар ўртасида жанжал келиб чиққан. Бироз вақт ўтгач, судланувчи табуретка олиб, танишининг ҳаётий аъзолари соҳасига бир неча марта урган. Жиноят изларини яшириш мақсадида эркак жабрланувчининг жасадини бўлакларга бўлиб, унинг қисмларини қопларга солган ва сув ҳавзаси яқинидаги кимсасиз жойга ташлаб келган.
Суд судланувчини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан айбдор деб топди ва уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.
Судланувчи марҳумнинг онасига 1 миллион рубль миқдорида маънавий зарар тўлаши белгиланди.