Поиск
RUUZ

Экономика

Meta, Google, Apple: хорижий йирик компаниялар Ўзбекистонга қанча солиқ тўлади

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан 2024 йилда Ўзбекистонга тўланган солиқлари миқдори очиқланди.

172views0replies
0

androidauthority.com

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан 2024 йилда 115,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2023 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп. 
Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:
— Meta- 41,7 млрд сўм
— Google - 29 млрд сўм;
— Apple - 27,3 млрд сўм;
— Amazon - 4,1 млрд сўм;
— Vooking.som - 3,6 млрд сўм;
— Netflix - 1,4 млрд сўм;
— Zoom - 1,4 млрд сўм;
— Acca - 1,2 млрд сўм;
— Xsolla- 966,7 млн сўм;
— TikTok - 903 млн сўм.
Маълумот учун, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
172views0replies
0

Комментарии