Хавфсизликни таъминлаш мақсадида Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси Европага парвоз йўналишларини қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways АЖ бошқаруви раиси Шуҳрат Худайқулов маълум қилди.
"Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) билан муҳокамалардан сўнг биз Европа шаҳарларига парвозлар йўналишларини бутунлай ўзгартирдик.

Агар илгари парвозларимиз Россия ҳаво ҳудуди орқали ўтган бўлса, энди мана 20 январдан бошлаб парвозлар Озарбайжон ва Туркия устидан парвоз қилмоқда. Натижада, парвоз вақти 30-40 дақиқага ошди. Бу компания учун қўшимча харажатларга олиб келди, лекин биз авиачипталар нархларини қайта кўриб чиқмадик — барча харажатларни ўзимиз қопладик", - дейди Uzbekistan Airways бошқарув раиси Шуҳрат Худайқулов.