• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 15:04

Қозоғистон билан чегарадаги “Довуд ота” постидан ҳаракатланиш 3 ойга тўхтатилди

Қозоғистоннинг “Тажен”, Ўзбекистоннинг “Довуд ота” чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва 3,5 тоннагача бўлган юк автомобилларни ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

657
0
Божхона қўмитаси

Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 февраль санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди. 

Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишларини сўралмоқда

Шунингдек, жисмоний шахслар учун "Қорақалпоғистон" темир йўл ўтказиш пункти орқали йўловчи поездлари ҳаракатланади.

Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

657
0