"Манчестер Сити" футболчиси Мануэл Аканжи АПЛнинг 23-тур доирасида "Челси"га қарши ўйинда (3:1) "Шаҳарликлар" сафида ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусановнинг дебютига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи ўйин бошида қўпол хатога йўл қўйгани учун лондонликлар рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.
"Ҳусанов учун бошланиш омадли бўлмади, лекин у жуда яхши тикланди. "Челси"га қарши уйдаги биринчи ўйинни ўтказиш осон эмас. Биз уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик ва у буни яхши уддалади. Мен уни ҳимоя қилишга ҳаракат қилдим, уни кучли ўйинчиларга қарши қийин бўлиши мумкин бўлган вазиятга қўймасликка ҳаракат қилдим.
Мен шунчаки унга далда беришга ҳаракат қилдим ва ҳаддан ташқари кўп ўйламасликни, балки олдинга юришни давом эттиришни, эҳтимол, кейинги ҳаракатда Эдерсонга пас беришни ва ишончни қайтариш учун якка курашларда рақибини енгишни айтдим. Ўйлайманки, бу сиз қила оладиган ягона нарса," - деди "Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи.