• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 27 января 11:17

Андижонда 11 ёшли қизини калтаклаб, ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди

У қизининг мактаб буфетидан егулик ўғирлаб еганлиги учун қора резина камар билан дўппослаган.

368
0

Маълум қилинишича, Мазкур ҳолат 2024 йилнинг октябрь ойида Андижон вилояти Марҳамат туманида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Аниқланишича, қиз 6 синф ўқувчиси бўлган.У мактаб буфетидан сўроқсиз егулик олиб еган. Бир неча маротаба бу ҳолат такрорланганига мактаб ўқитувчиси қизнинг устидан отасига шикоят қилган. Натижада отаси бундан жаҳли чиқиб, қизининг турли жойларига қора резина камар билан дўппослаган.

Оқибатда марҳума қиз олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Андижон тумани судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ота ЖКнинг 104-моддаси 3 қисми "д" банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


368
0