• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 января 09:52

Сурхондарёда пора билан ушланган ҳоким ёрдамчисига ахлоқ тузатиш жазоси берилди

У фуқарога 33 млн сўмлик имтиёзли кредитдан икки марта олиб беришни ваъда қилган.

335
0

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида фуқарога имтиёзли кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган ҳоким ёрдамчисига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди. 

Маълум қилинишича, тумандаги Яккатерак МФЙда ишлаган ҳоким ёрдамчиси фуқарога 33 млн сўмлик имтиёзли кредитдан икки марта (жами 66 млн сўм) олиб беришни ваъда қилган. 

Бунинг эвазига ундан 4,5 млн сўм олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Тезкор тадбир давомида ҳоким ёрдамчиси тумандаги маъмурий бинолардан бирида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Қизириқ тумани судида кўриб чиқилди. 

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди билан айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 45-моддасига қўлланилиб, 2 йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазоси тайинланди.

335
0