Поиск
RUUZ

Общество

Туркияда фирибгарликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Қўлга олинган шахс ўтган йилдан бери Ички ишлар вазирлиги қидирувида бўлган.

83views0replies
0

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 2023 йилдан бери қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган И.А. Тошкент шаҳрига депортация қилинди. 
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади.
Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
83views0replies
0

Комментарии