Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун кўриб чиқилди.
Мажлисда таъкидланганидек, ўтган йилнинг февраль ойидан ҳозирга қадар Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) бўйича 44450 та қоидабузарлик аниқланган.
Қайд этилишича, аниқланган барча ҳолатлар бўйича маъмурий жазо чоралари қўлланилиши таъминланган. Бундан ташқари, ўз фарзандларини мактабга юбормаган ота-оналарга 175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.
Таъкидлаш жоизки, МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги жазони назарда тутади.
Муҳокамадан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқуллади.