Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 44 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 19 таси ўлим билан тугаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бердиев маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтказилган тадбирлар доирасида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланиб, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича икки мингга (1 843 та) тавсиявий маълумотномалар расмийлаштирилди.
Республика ҳудудида жойлашган 148 та маданият ва истироҳат боғларида ўрнатилган жами 2120 та аттракционлар ўрганиб чиқилган бўлиб, шундан қўл бола (ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмаган) аттракционлар 74 тани, ўрганиш жараёнида Жами 302 тадан 82 таси демонтаж қилинди. Носоз, ишлашга яроқсиз ҳолатда бўлган ҳамда фаолияти тўхтатилган аттракционлар 228 тани, шу кунга қадар рўйхатга олинган аттракционлар 1100 тани ташкил этади.