Бангкок ҳукумати ҳаво ифлосланиши ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги сабабли 350 дан ортиқ мактабни ёпиб қўйди ва бир ҳафта давомида жамоат транспортида бепул юришни эълон қилди. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.
"Ҳавонинг мавсумий ифлосланиши минтақанинг бошқа кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Таиландда ҳам узоқ вақтдан бери муаммо бўлиб келган. Бироқ, бу ҳафтада ифлосланиш даражаси шундай даражага етдики, бу 2020 йилдан бери энг кўп мактаблар ёпилишига олиб келди," - дейилади хабарда.
Бангкок транспорт вазири Сурия Хуангрунгруангки бу сиёсат атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга ёрдам беришини таъкидлади.
Бангкокда ҳавонинг ифлосланиши қишки совуқ ва турғун ҳавонинг қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ёқиш ва автомобиль чиқинди газлари тутуни билан бирга келиши билан боғлиқ.
Ҳукумат қишлоқ хўжалиги қолдиқларини ёқишни тақиқлади ва йўлларда машиналар сонини камайтириш учун бепул жамоат транспортини таклиф қилди.