Поиск
RUUZ

Общество

Алишер Қодиров ўзбекистонликларни уйларини газ билан иситмасликка чақирди

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланишни тўхтатиб, уни электр энергиясига алмаштиришни таклиф қилди.

310views0replies
0

"Миллий тикланиш"

Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб фуқароларга иш ўрни яратиш мумкин. Бу ҳақда Алишер Қодиров ўзининг Telegram’даги каналида коммунал соҳада газдан фойдаланишдан воз кечиш таклифи билан чиқди.
“Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди. Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганишимиз керак. Янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлаймиз. Яшил энергетика келажагимиз.”, — дейди Қодиров.
310views0replies
0

Комментарии