Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати +14 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафта охирида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳавони маълум қилди.

73views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 24 январь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. кундузи ҳаво ҳарорати +3...+8 даража, жанубий ҳудудларда баъзи жойларида +10...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 млн/с гача кучаяди.
Дам олиш кунлари республикадан совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Эртага кечаси ҳаво ҳарорати -2...-7 даража совуқ оралиғида сақланиб, кундузи +7...+12 даража илиққача кўтарила бошлайди.
Якшанба куни эса кечаси ҳаво ҳарорати -2 совуқдан +3 даража илиққача, кундузи +9...+14 даража илиққача кўтарилади. 24-25 январда баъзи жойларда шамол 13-18 млн/с гача тезликда эсади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Пойтахтда: Бугун ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +5+7 даража илиққача кўтарилади. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3-8 млн/с тезликда эсади.
Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси -3...-5 даража совуқ, кундузи +8...+10 даража бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража илиққача, кундузи +11...+13 даража илиққача кўтарилади.
73views0replies
0

Комментарии