Поиск
RUUZ

Общество

Фуқароларнинг ИИО ходимларини тасвирга олиш ва уларни тарқатиш ҳуқуқи сақланиб қолинмоқда

Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси мазкур тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи чекланмаслиги ҳақида якдил хулосага келди.

98views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Фуқароларнинг ИИО ходимларини фото ва видеога тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Бу ҳақда Сенатнинг 3-ялпи мажлисида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов маълум қилди.
Қайд этилишича, МЖтКга киритилаётган 195-2- модда Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилган. Унга кўра, фуқароларнинг ИИО ходимларини фото ва видеога тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи чекланмаслиги ҳақида якдил хулосага келинган.
"Яъни фуқаролар ИИО ходимларининг ҳадди-ҳаракатларини бемалол тасвирга тушириши ва уни ижтимоий тармоққа тарқатиши ҳам мумкин. Бошқача айтганда ИИО ходимлари устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Қонун фақат тасвирларни ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида бузиб тарқатмасликни талаб қилмоқда", - дейди Кутбидин Бурханов.
Янги таклиф этилаётган нормага кўра, видеони бузиб, ўзининг фойдаси учун монтаж қилиб тарқатганлик учун БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланмоқда. Мазкур ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг август ойида ИИО ходимларини видеога олиб, видеони ходимларни обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонун лойиҳаси сенат томонидан рад этилганди. Қонун қайта кўриб чиқилиши кераклиги билдирилиб, Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси тузилганди
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
98views0replies
0

Комментарии