• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 января 18:37

Волгоград яқинида мактаб автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 10 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Воқеа содир бўлган жога зудлик билан 10 та тез тиббий ёрдам машинаси жўнатилган. 4 нафар мактаб ўқувчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

192
0
t.me/VOLG_34MVD

Волгоград яқинидаги трассада мактаб автобуси ва енгил автомобиль иштирокидаги тўқнашувидан содир бўлди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

"Ишчи гуруҳдан келаётган маълумотларга кўра, айни пайтда стационар шароитида 10 ёшли 2 нафар ўғил бола ва 14-15 ёшли 2 нафар қизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бир нафар 10 ёшли бола шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган," - дейилади хабарда.

Маъмуриятнинг аниқлик киритишича, воқеа жойига зудлик билан 10 та тез тиббий ёрдам машинаси жўнатилган.

"Вилоят раҳбари Андрей Бочаров вазиятни шахсий назоратга олди: ишчи гуруҳ тузилди, тегишли тузилмалар раҳбарлари жойларга юборилди, санитария авиацияси шай ҳолатда. Вилоят раҳбари ҳолатни аниқлаш ва идоравий суриштирув ўтказиш бўйича барча чораларни кўришга кўрсатма берди," - дейилади хабарда.

192
0