• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 23 января 15:02

Малтанинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди

Ўзбекистон ва Малта ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида Битим имзоланди.

196
0
Ўзбекистон ТИВ

Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Кармело Ингуанез ишонч ёрлиқларини Ўзбекистон ТИВ вазирига топширди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Учрашувда икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва томонлар муносабатларини юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокамаси жой олди.

Шунингдек, элчи ва вазир ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида Битим имзоланди.

196
0