• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 23 января 12:50

Футбол бўйича U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди

Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди.

196
0
ЎФА

Бугун, 23 январь куни Куала-Лумпурда U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони, Таиланд ва Хитой терма жамоалари билан "А" гуруҳдан ўрин олишди. Қуръа ташлаш якунларига кўра барча жамоалар ўз рақибларини билиб олишди.

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

196
0