Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 24 ёшли келин эри томонидан калтакланди — видео

Ҳолат тафсилотлари ва аёлнинг аҳволи маълум қилинди.

938views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл эри ва қайнонаси томонидан калтаклангани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 16 январь куни Оққўрғон туманида содир бўлган. Унда 1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи (Ш.У.) ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. 
Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан ЖКнинг 126(1)-моддаси (оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 
"Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жабрланувчининг тан жароҳатлари бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган",- дейилади хабарда.
938views0replies
0

Комментарии