Поиск
RUUZ

Спорт

Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи этиб тайинланди

Кападзе соғлиғидаги муаммолар туфайли лавозимидан озод этилган Сречко Катанец ўрнини эгаллади.

46views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун бир қатор номзодларни ўрганиб чиқди ва таҳлил қилди. Маҳаллий ва хорижлик тажрибали мутахассислар билан музокаралар ўтказди.
Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи ўйинларига оз вақт қолганини ҳисобга олиб, жамоа ва футболчилар билан яқиндан таниш бўлган, узоқ йиллар давомида миллий терма жамоа сафида тўп сурган ҳамда бош мураббий ва ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган, шунингдек, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тарихий натижага эришган Тимур Кападзе номзоди илгари сурилди ва Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоани 2021 йилдан буён бршқариб келган словениялик Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар туфайли лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

46views0replies
0

Комментарии