Сурункали оғриқ – бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларни қийнайдиган муаммо. У кундалик фаолиятини чеклайди, ҳаёт сифатини пасайтиради ва кўпинча ҳиссий чарчоққа олиб келади. Кўпчилик беморлар йиллар давомида оғриқ билан яшайди, уни муқаррар деб ҳисоблайди ва даволашни самарасиз деб ўйлайди. Бироқ, замонавий тиббиёт бу муаммога қарши курашда катта қадам ташлади. Бугун LEKRIS клиникаси мазкур клиникада оғриқни самарали даволаш ва соғлиқни тиклаш учун қўлланиладиган усуллар ҳақида гапириб беради.

Радиотўлқинли абляция (РТА): оғриқни даволашнинг замонавий усули
Энг инновацион ва самарали усуллардан бири бу радиотўлқинли абляция (РТА). Бу минимал инвазив процедура бўлиб, оғриқ сигналларини узатувчи нерв толаларига бевосита таъсир қилади. Радиотўлқин энергияси ёрдамида ушбу блокланади, бу эса узоқ муддатли оғриқни бартараф этишга ёрдам беради.
Ушбу усул бел, бўғимлар, невралгиялар ва бошқа мураккаб ҳолатлардаги сурункали оғриқларни даволашда қўлланилади. Унинг асосий афзалликлари – минимал травматиклик ва юқори самарадорлик. Процедурадан бир неча соат ўтиб, бемор ўз кундалик ишларига қайтиши мумкин, ва таъсир 6 ойдан бир неча йилгача давом этади.

Даволаш ва диагностик блокадалар: аниқлик муҳим бўлганда
Баъзан оғриқ манбасини аниқлаш даволаш усулини танлашда асосий роль ўйнайди. Бундай ҳолларда рентген ёки УЗИ ёрдамида бажариладиган даволаш-диагностик блокадалар ёрдамга келади. Бу усул беморнинг ҳолатини вақтинча енгиллаштириш билан бирга муаммонинг аниқ жойлашувини аниқлашга имкон беради.
Блокадалар, айниқса, бел, бўйин, бўғимлар ёки оёқ-қўллардаги оғриқлар учун самарали. Шифокор махсус препаратни зарарланган жойга киритади, бу яллиғланишни бартараф этади ва оғриқни йўқотади. Тез таъсир кўрсатиши ва деярли ҳеч қандай ножўя таъсирнинг йўқлиги ушбу усулни ўткир оғриқ синдроми учун муҳим қилади.

Минимал инвазив операциялар: кам жароҳатли даволаш
Агар консерватив усуллар кутилган натижани бермаса, минимал инвазив операциялар ажойиб ечимга айланади. Ушбу процедуралар кичик кесмалар орқали амалга оширилади, бу эса тўқималарнинг жароҳатланишини камайтиради ва тикланиш жараёнини тезлаштиради.
Бундай аралашувлар кўпинча орқа умуртқа дисклари чурраси, остеоартроз ва бошқа патологияларни даволаш учун қўлланилади. Беморлар шундай операциялардан кейин биринчи кунлардаёқ сезиларли яхшиланишни ҳис қиладилар, асоратлар хавфи эса минимал бўлади.

Мултидистсиплинар ёндашув: жамоа кучи
Оғриқ камдан-кам ҳолларда фақат бир муаммо натижаси бўлади. Кўпинча бу яллиғланиш, дегенератив ўзгаришлар ва психологик стресс каби омилларнинг комбинациясидир. Шунинг учун LEKRIS клиникаси тиббиётнинг турли соҳаларидаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда мултидистсиплинар ёндашувни қўллайди.
Шифокорлар жамоаси – невролог, нейрохирург, травматолог, нейрофизиолог, психоневролог – ҳар бир бемор учун индивидуал даволаш режасини ишлаб чиқади. Бундай ёндашув нафақат симптомларни, балки оғриқнинг сабабларини бартараф этишга имкон беради, узоқ муддатли натижани таъминлайди.

Сурункали оғриқ – бу ҳукм эмас. LEKRIS клиникасида қўлланиладиган замонавий даволаш усуллари нафақат ҳолатни енгиллаштиришга, балки оғриқ сабабини бартараф этишга имкон беради. Агар сизни тўлиқ ҳаёт кечиришга тўсқинлик қилаётган оғриқ безовта қилса, шифокорга боришни кечиктирманг.
Даволаш усулларини билиш ва мутахассисларга ишониш беморларга онгли танлов қилишга ва йўқотилган ҳаёт сифатини тиклашга ёрдам беради. LEKRIS клиникасида сизга соғайиш йўлида ёрдам беришга тайёр.
Оғриқсиз ҳаёт сари илк қадамни бугуноқ ташланг! Консультацияга ёзилинг.
LEKRIS клиникаси
Сайт: lekris.uz
Телефон: +998 (55) 510-36-36
Телефон: +998 (55) 510-36-36
Реклама ҳуқуқлари асосида