UzAlert волонтёрлари 2020 йилдан бери бедарак йўқолган шахсларни қидириш билан шуғулланиб келмоқда. Шу вақт мобайнида волонтёрлар 1490 дан ортиқ мурожаат қабул қилишди, улардан 1476 таси муваффақиятли якунланди. Бугунги кунда UzAlert жамоаси доимо ёрдамга шай бўлган 30 000 дан ортиқ фаол иштирокчини ўз ичига олади. Аммо яқин вақтларгача қидирувларни ташкил этиш кўп вақт ва яхши коорданиция талаб қилар, мавжуд веб-саҳифа эса функционал жиҳатдан чекланган эди.
VEON AdTech компанияси мутахассислари томонидан яратилган янгиланган сайт қидирув тизимларининг ишини сезиларли даражада соддалаштирди. Энди фойдаланувчилар нафақат оддий форма орқали бедарак йўқолганларни қидириш учун ариза беришлари, балки ҳаракатга осонгина қўшилишлари ҳам мумкин.
Сайт Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўтказилаётган қидирув-қутқарув операцияларида кимнинг ва қандай иштирок этиши мумкинлигини аниқлаш орқали волонтёрлар ҳақидаги маълумотларни тизимлаштиради. Шу тариқа, волонтёрлик фаолияти ҳамма учун очиқ бўлади.
“Ушбу сайт янги волонтёрларни жалб этиш ва қидирув операцияларини мувофиқлаштириш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. UzAlert отряди Волонтёрлар Ассоциациясига жамоа салоҳиятини мустаҳкамлаш имкониятини яратгани учун самимий миннатдорчилигини билдиради.
Шунингдек, биз VEON AdTech компаниясига ишимизни анча енгиллаштирадиган ва янада кўп сонли йўқолганлар билан алоқада бўлишимизга кўмак берадиган веб-сайт яратгани ва техник қўллаб-қувватлагани учун ўз ташаккуримизни айтамиз”, — дея таъкидлашди UzAlert гуруҳи маъмурлари.
“Рақамли технологиялар волонтёрлар фаолиятини ташкил этишда муҳим роль ўйнайди. Қидирув ишлари иштирокчиларининг самарали ҳамкорлигини таъминлайдиган ресурсни яратиш кўплаб инсонларнинг куч-ғайратини бирлаштириш имконини беради. Демак, Ўзбекистон фуқаролари “Топилди, соғ-саломат!” деган умид ва қувончга тўла сўзларни янада кўпроқ эшитадилар,” - деди VEON AdTech бош директори Иван Масютин.
Ижтимоий мавқеи, ёши ва тайёргарлик даражасидан қатъи назар, ҳар қандай инсон UzAlert жамоасига кўнгилли бўлиб қўшилиши мумкин. Ҳаттоки кичик ҳисса, масалан варақаларни ёпиштириш ёки таниш-билишларга ахборот тарқатиш бўладими, одамларни уйга қайтариш учун муҳим қадам бўлиши мумкин. Ҳаракат ҳақида кўпроқ маълумот олиш, гуруҳга қўшилиш ёки йўқолган шахсларни қидириш учун сўров юбориш янгиланган https://uzalert.uz сайтида амалга оширилади.
VEON AdTech - VEON компаниялар гуруҳининг бир қисми бўлиб, digital ва performance маркетингни ҳамда замонавий реклама технологияларини, шу жумладан ўз programmatic платформаларини ривожлантиради.
Компания Big Data, сунъий интеллект ва машинавий ўқитиш технологияларидан фойдаланади. VEON AdTech юқори аниқликдаги мақсадли рекламани, бозор эҳтиёжларини ўрганишни, дўконлардаги харидорлар фаоллигини ёки танланган ҳудудлардаги трафикни таҳлил қилишни таклиф қилади.
Рақамли маркетинг хизматлари ҳар қандай кўламдаги бизнесга, шунингдек, давлат сектори учун ҳам мўлжалланган.
Ўзбекистон Волонтёрлари ассоциацияси - ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашишга ва жамият учун муҳим вазифаларни ечишда кўмаклашишга тайёр бўлган инсонларни бирлаштирувчи ташкилот. Мамлакатда волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу ассоциация волонтёрлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек, халқаро ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамловчи майдон вазифасини бажаради.
Facebook: fb.com/VEONAdTech.Solutions
Telegram: t.me/VeonAdTech
Twitter: twitter.com/VEON_AdTech
LinkedIn: linkedin.com/company/veon-adtech
Instagram: https://www.instagram.com/veon.adtech/
Telegram: t.me/VeonAdTech
Twitter: twitter.com/VEON_AdTech
LinkedIn: linkedin.com/company/veon-adtech
Instagram: https://www.instagram.com/veon.adtech/
Реклама ҳуқуқлари асосида