• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 января 16:07

Тошкентда адвокат ва юрист пора билан ушланди (видео)

Адвокат фуқарога тайинланган жазони танишлари орқали 4 йил муддатга камайтириб бериш эвазига $20 минг талаб қилган.

216
0

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқарога нисбатан 2024 йилда ЖИБ Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Натижада у тайинланган жазони 4 йил муддатга камайтириб бериш эвазига, ҳар бир йил учун 5 минг АҚШ долларидан, жами 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг юристи ҳам адвокатдан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, банк юристи прокуратура органларидаги қариндоши орқали ёрдам бермоқчи бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан адвокат ҳамда юристга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


216
0