"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола янги ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг жамоага келганидан хурсандлигини билдирди.
Чемпионлар лигаси диорасида чоршанба куни ПСЖга муҳим сафар олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, мураббий Ҳусановни "Манчестер Сити" оиласида кутиб олишдан жуда хурсанд эканлигини айтди.
"Ҳусанов мавсумнинг қолган қисмига катта таъсир кўрсата олмаслиги сабабларини кўрмаяпти. Хуш келибсиз, Сити оиласига. Биз чиндан ҳам хурсандмиз. У ёш ўйинчи, шунинг учун узоқ муддатга келди.
Ҳусанов Францияда ўйнаган. У ажойиб жисмоний шаклга эга ва умид қиламанки, у инглиз тилини иложи борича тезроқ ўрганиб олади. Биз ЕЧЛ 1/8 финал босқичиша чиқмагунимизгача у Чемпионлар лигасида ўйнай олмайди. Лекин У Премьер-лигада ўйнаши мумкин," - Деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" клуби билан 4,5 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.