• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 22 января 12:33

Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидан бўшатилди

Словениялик мураббийнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлганлиги сабабли ўзаро келишилган ҳолда шартнома бекор қилинди. МТЖга муносиб номзод танлаш борасида иш олиб борилмоқда.

94
0
ЎФА

Футбол бўйича Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини афсус билан қайд этди. Доимий қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ассоциацияга ўз миннатдорчилигини билдирди. Терма жамоага Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида омад тилади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сречко Катанецга терма жамоа бошқарувидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. Саломатлигини тиклаб, мураббийлик фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилади.

"ЎФА ҳамда Сречко Катанец ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи этиб тайинланган эди.

94
0