Поиск
RUUZ

Экономика

Япония Тошкентда Неврология ва инсульт марказини қуриш учун маблағ ажратади

147 миллион доллар миқдоридаги кредит янги марказ қуриш, шунингдек, Самарқанд ва Бухородаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлар билан таъминлашга йўналтирилади.

151views0replies
0

Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

2025 йил 20 январь куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Ҳатрои Такаши ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири жаноб Лазиз Қудратов умумий қиймати 22,953 млрд иена ($147 млн) бўлган “Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамни яхшилаш лойиҳаси” бўйича йен кредитининг алмашинув ноталарини имзоладилар. Ушбу йен кредити лойиҳаси Иқтисодий ҳамкорлик учун махсус шартларни қўллайди.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши билан биргаликда турмуш тарзининг ўзгариши туфайли инсульт каби юқумли бўлмаган касалликлардан вафот этаётганлар сони ошиб бормоқда. Тошкент шаҳрида неврологик касалликларга чалинган беморларга хизмат қиладиган шифохоналар сони етарли эмаслиги билан биргаликда, вилоятлардаги учинчи даражали шифохоналарда неврологик касалликлар учун тиббий жиҳозлар йўқ ёки етарли бўлмагани сабабли, тегишли тиббий хизматдан ўз вақтида фойдалана олмаслик муаммоси юзага келмоқда.
Бундай қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида, мазкур лойиҳа Тошкент шаҳрида Неврология ва инсульт марказини қуриш ва уни тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, Самарқанд ва Бухородаги учинчи даражали тиббиёт муассасаларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ва шу орқали неврологик касалликлар каби юқумли бўлмаган касалликларни даволашни яхшилаш имконини беради.
Лойиҳа, сифатли тиббий хизмат, биринчи навбатда, юқумли бўлмаган касалликлар бўйича илғор тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, ҳамда Марказнинг тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича базавий ўқув маркази сифатидаги функцияларини кучайтириш орқали Ўзбекистон аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Кредит шартлари:
Фоиз ставкаси: 0,50% (белгиланган/стандарт), (консультатив хизмат: 0,40%)
Тўлов муддати: 40 йил (имтиёзли давр: 10 йил).
151views0replies
0

Комментарии