• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 21 января 20:50

Шавкат Мирзиёев Туркия курортида содир бўлган ёнғин муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Туркиянинг тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин 10 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Яна 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.

192
0
Reuters

Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

192
0