Англиянинг "Манчестер Сити" клубига Франциянинг "Ланс" клубидан кўчиб ўтган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ўзининг Instagram саҳифасида "Ланс" жамоаси абадий қалбида қолишини айтиб жамоага миннатдорлик билдирди.
"Юрагимда алоҳида ўрин эгаллаган ва Европа футболидаги илк катта саргузаштим бўлган "RC Lens" клуби билан хайрлашиш вақти келди.
Ушбу илиқ қабул учун Франция ва Ленс шаҳрига катта раҳмат! Франция менга ўз эшикларини очди ва французлар жуда меҳрибон эдилар. Бундай имконият учун ҳаммага раҳмат. Францияда имкониятлар мамлакати ва менга маданият, француз тили ва албатта футбол жуда ёқди.

Мана шу бир ярим йил давомида мени қўллаб-қувватлаган барча инсонлардан чуқур миннатдорман. Барча мураббийларга, Уилл Стилл ва Франк Хейзга ишонч ва машғулотлар учун катта раҳмат. Жамоадошларимга ҳам катта раҳмат.
Биринчи кундан бошлаб мени илиқлик ва меҳрибонлик билан қабул қилдинг, тезда мослашишимга ёрдам бердинг ва сен туфайли мен ўзимни уйда, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳис қиляпман.


Шунингдек, стадион ва машғулот базаси ходимларига раҳмат. Сиз ўз жамоангизни сўнгги нафасигача ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар нарсага тайёр ҳақиқий армиясиз.
Мени карерамда янги челленж кутмоқда, лекин бу ерда бошдан кечирганларим ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. "RC Lens" қалбимда абадий қолади" - деди Абдуқодир Ҳусанов.