• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 21 января 10:39

Тошкент халқаро аэропортида 2 нафар қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди (видео)

У 21 ёшли икки нафар қизни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтирган.

210
0

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан назорат тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида Нурафшон шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган аёл (Н.К.) осон пул топиш мақсадида, Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки нафар қизлар (С.Т. ва М.М.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

210
0