• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 января 16:53

Боғчада болаларга кобра билан томоша кўрсатилди — видео

Видеода боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлиги акс этган. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди.

260
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилганлиги акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, видеода мактабгача талим муассасасида тарбияланувчиларга ҳозирда ноёб, Қизил китобга киритилган Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилганлиги ва бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлиги акс этган.

Ҳозирда Ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганлигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, бунинг натижасида вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳал этилади. Ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

260
0