Ўзбекистонда 2025 йил январь ойи бошидан бугунги кунгача катрошканинг улгуржи нархлари 6 200 сўмдан 7 000 сўмгача ёки 12,9 фоизга кўтарилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2025 йил 3 январь ҳолатига кўра, "Янги Қўйлиқ" деҳқон бозори — Food city савдо мажмуаси ҳамда “Эски жува “Чорсу” деҳқон бозори”да катрошканинг улгуржи нархлари 3 500-6 200 сўм бўлган.
Айнан шу бозорда бугун, 20 январь ҳолатига катрошка улгурчи нархда 4 800-7 000 сўмдан сотилмоқда.
Статистика агентлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 52,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 627 минг тонна картошка импорт қилинган.
Шу вақт давомида энг кўп картошка Қозоғитсондан импорт қилинган (465,2 минг тонна). Мазкур рақамларга ишонилса картошка нархининг ошиши Қозоғистон қўшни мамлакатларга картоша экспортини тўхтатгани ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.
Маълумот учун, 2025 йил 18 январдан қўшни Қозоғистон 6 ой муддатга катроша экспортини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.
"Қўшни давлатларда, айниқса, Ўзбекистонда талаб ортгани ва экспорт нархларининг юқорилиги туфайли жорий йилда картошка экспорти 1,5 баробарга ошиб, 411 минг тоннадан 605 минг тоннага етди. Бу каби талаб ажиотажи ички бозорга таъсир кўрсатди. Охирги ҳафтада экспорт билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчилар ўртасида нархларнинг кескин ўсиши қайд этилди (170 дан 270 тенгегача).
Ички бозорда картошка нархини барқарорлаштириш учун Савдо фаолиятига оид масалалар бўйича идоралараро комиссия йиғилишида картошкани учинчи давлатга олиб чиқилишини 6 ой муддатга чеклаш бўйича қарор қабул қилинган", - дейилади Қозоғистон ҳукумати Матбуот хизмати хабарида.