Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғиз Республикасининг янги тайинланган Элчиси Дуйшонкул Чотонов жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Telegram-канали орқали хабар қилди.
"Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик ришталари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Биз мисли кўрилмаган ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз ва икки томонлама муносабатларининг тўлиқ салоҳиятига эришиш учун янада катта марраларга эришишни режа қилмоқдамиз. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида омад тилаймиз", - ёзади вазир.
Эслатиб ўтамиз, Дуйшенқул Чўтонов ўтган йилнинг декабрь ойида президент Садир Жапаровнинг фармонига мувофиқ Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган эди.
