2024 йил давомида буюртмаларни топшириш пунктлари сони бутун мамлакат бўйлаб 934 тага етди. Энг фаол Uzum Market пунктлари тармоғи Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кенгайди. Шу билан бирга, янги топшириш пунктларининг 27% 30 минг кишигача бўлган шаҳарларда, 15% эса 10 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида очилган. Шу тариқа, Ўзбекистонлик сотувчиларнинг кенг ассортиментидан фойдаланиш имконияти ҳатто мамлакат бўйлаб чекка ҳудудлар ва кичик аҳоли пунктларида ҳам пайдо бўлмоқда.
— Биз Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси катта шаҳар ёки кичик шаҳарчада озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, йирик маиший техникагача бўлган барча зарур нарсаларни осон ва тез сотиб олишини истаймиз, — дейди Uzum Market топшириш пунктларини бошқариш бўйича директор Рената Кусаинова. — Шу билан бирга, кичик шаҳар ва қишлоқлар учун Uzum Market буюртма топшириш пунктларининг пайдо бўлиши нафақат аҳоли турмуш даражасини яхшилашни, балки янги иш ўринлари яратилиши ва ёш мутахассисларнинг карьерада ривожланиши учун имкониятлар очилишини ҳам англатади.
Умуман олганда, Uzum Market миллий маркетплейсида бутун мамлакат бўйлаб 14 000 га яқин тадбиркорларнинг 1 миллиондан ортиқ ноёб товарлари тақдим этилган. 2025 йилда Uzum Market янги ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали буюртма топшириш пунктлари сонини 2 баробарга, бутун мамлакат бўйлаб 2000 тага оширишни режалаштирмоқда.
Реклама ҳуқуқлари асосида