• 12 196 сум
    15.63
  • 14 049 сум
    -30.71
  • 150 сум
    1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 196 сум
    15.63
  • 14 049 сум
    -30.71
  • 150 сум
    1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 января 2025

Япониянинг Хонсю ороли яқинида 8-9 магнитудали зилзила содир бўлиши мумкин

Ер силкиниши оқибатида 323 минггача маҳаллий аҳоли қурбони бўлиши таҳмин қилинмоқда.

501
0
Ижтимоий тармоқ

Япониянинг Хонсю оролидан жануби-шарқда жойлашган Нанкай ёриғида 8-9 магнитудали кучли зилзила эҳтимоли 80% гача ошди. Бу ҳақда 16 январь куни NHK телеканали Сейсмик фаолликни ўрганиш бўйича ҳукумат комиссиясига таяниб хабар берди.

Аниқланишича, зилзила юзага келиш эҳтимоли яқин 30 йилга мўлжалланган. Ер силкиниши оқибатида 323 минггача маҳаллий аҳоли қурбони бўлиши мумкин. Комиссия маълумотларига кўра, сўнгги 8 магнитудали кучли зилзила 78 йил олдин Нанкай ёриғида содир бўлган.

Бундан ташқари, комиссия Курил ва Япония қирғоқлари бўйлаб кучли зилзилалар эҳтимоли ортиб бораётганини қайд этди.

501
0