Поиск
RUUZ

Экономика

2024 йилда ўзбекистонликлар 850 трлн сўмга яқин пулларини банкларга топширишди

Марказий банк 2024 йил учун нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳини эълон қилди.

95views0replies
0

Иллюстрация / Ёшлар ишлар агентлиги

Қайд этилишича, банкларга тушган нақд пуллар ва уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди. 
Хусусан, Марказий банк томонидан 2024 йилда муомалага қўшимча 10,3 трлн сўм нақд пуллар чиқарилди ва 2025 йил 1 январь ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 19,2 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоиз бандга пасайди.
2024 йил давомида Марказий банк томонидан қўшимча нақд пулларнинг (янги намунадаги) муомалага чиқарилиши натижасида банкнотлар умумий сони 152 млн донага кўпайган.
2024 йил давомида нақд пул муомаласи банкларга нақд пуллар тушуми манбаларида ва банклардан берилган нақд пул мақсадлари бўйича кескин таркибий ўзгаришларсиз, номинал миқдорининг ўсиши фонида шаклланди.
Мазкур ҳолат муомаладаги нақд пулларнинг ўтган йил бошига нисбатан 17 фоизга ошгани ҳолда, аҳолининг даромадлари кўпайиши ва харид қобилиятини ўсиши ҳисобига юзага келди.
Ҳисоботда келтирилишича, 2024 йилда умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 840 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 26 фоизга ошди.
95views0replies
0

Комментарии