• 12 128 сум
    29.9
  • 14 419 сум
    65.79
  • 159 сум
    -0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 128 сум
    29.9
  • 14 419 сум
    65.79
  • 159 сум
    -0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 января 2025

АҚШ Трампнинг инаугурациясидан кейин урушларни тўхтатишга ваъда берди

АҚШ мудофаа вазири лавозимига номзод Пит Хегсет АҚШ Қуролли Кучлари Жо Байден давридаги каби сиёсатдан йироқ бўлишини таъкидлади.

400
0
JAV Kongresas

АҚШ сайланган президент Дональд Трамп лавозимга киришганидан кейин барча урушларга масъулият билан чек қўйишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда 14 январь куни мудофаа вазири лавозимига номзод Пит Хегсет Сенатдаги эшитувларда маълум қилди.

"Ниҳоят, биз ўз ресурсларимиз устуворлигини таъминлаш ва каттароқ таҳдидларга йўналтириш учун барча масъулият билан урушларга чек қўямиз," - деди у YouTube'даги FOX телеканали эфирга узатган чиқишида.

Бундан ташқари, Хегсетнинг таъкидлашича, агар у лавозимга тасдиқланса, Қуролли Кучлар АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден давридаги каби сиёсатдан йироқ бўлади.

400
0