• 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 15 января 2025

Тошкент вилоятида 717 дона буғу шоҳларини ноқонуний олиб ўтаётган шахслар ушланди

Аниқланишича, ушбу буғулар Қизил китоб рўйхатига киритилган.

1036
0

Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаро бошқарувидаги енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди. 

Божхона кўриги давомида автоуловнинг юк хонасида  йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 600 дона ҳайвон шохлари борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ўзига тегишли бўлган қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, 2 дона қопда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда  йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 117 дона  шоҳлар маълум бўлган.

Фанлар академияси Зоология институти экспертиза хулосасига кўра, аниқланган шохлар буғу турига мансублиги аниқланган.

Маълумот ўрнида, ушбу буғулар Евросиё мамлакатларида учраб, Ўзбекистон Қизил китоби рўйхатига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/tvbojxona/17264

1036
0