Поиск
RUUZ

Общество

Пенсия миқдорининг икки баравар оширилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки барабар оширилиши ҳақида хабар тарқалганди.

729views0replies
0

UzNews.uz

Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки баравар оширилиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
Пенсия жамғармаси ушбу маълумот ёлғон эканлигини, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Президентининг Фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилишини ҳамда бу ҳақда жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинишини маълум қилди.   
“Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўрайди ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатади”, дейилади Жамғарма хабарида.
729views0replies
0

Комментарии