Поиск
RUUZ

Криминал

Истанбулда қалбаки спирт тайёрлашда гумонланган 2 нафар Туркманистон фуқароси ушланди

Қалбаки спирт оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

65views0replies
0

Аввалроқ, Истанбулда қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик. Ҳозирда вафот этганлар сони 6 нафарга етди. Улардан 5 нафари эркак ва 1 нафари аёлни кишини ташкил этмоқда.
Маълум қилинишича, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Истанбул бош консулхонасининг хабарига кўра, полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади.
Аниқланишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.
Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.

65views0replies
0

Комментарии