Поиск
RUUZ

Происшествия

Истанбулда бир кунда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки алкоголь сабаб вафот этди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

114views0replies
0

Shutterstock

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 2025 йил 14 январь куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланиб вафот этган 5 нафар ўзбекистонликларнинг яқин қариндошлари мурожаат қилишган. Ушбу нохуш ҳолатлар Истанбул шаҳрининг Аксарай туманида сотиб олинган спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида юзага келган. 
Вафот этган фуқаролар асосан 35–40 ёшдаги эркаклар бўлиб, уларнинг барчаси вояга етмаган фарзандларни етим қолдирди.
"Шу муносабат билан, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақиради.
Саломатликка таҳдид солувчи ҳар қандай вазиятда зудлик билан яқин шифохонага мурожаат қилишингиз ва Бош консулхона билан боғланишингиз тавсия этилади. Фавқулодда ҳолатлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Бош консулхона: +905535411717", - дейилади хабарда.
114views0replies
0

Комментарии