Поиск
RUUZ

Назначения

Бош прокурор Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Ниғматилла Йўлдошев ушбу лавозимда ишлаб келган Салим Абдувалиев ўрнини эгаллади.

85views0replies
0

UzNews.uz

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ассоциацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидан ўрин олган мазкур тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, Отабек Умаров бошчилигидаги Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раёсат аъзолари, терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этди.
Ассоциация Ижроия қўмитаси ташкилот раислигига Бош прокурор, мамлакат кураш федерацияси раҳбари Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович номзодини илгари сурди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Ниғматилла Тўлқинович номзодини маъқуллашди ва Ниғматилла Йўлдошев мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир якунида Отабек Муҳаммадалиевич Умаров ассоциация янги раҳбариятининг фаолиятига омад тилаб, президентнинг қўллаб-қувватлашлари билан биргаликда янги марралар забт этилишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ушбу лавозимни Абдувалиев Салим Киргизбаевич эгаллаб турган эди.
85views0replies
0

Комментарии